ТОЖИКИСТОН КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ҚАЙТА ЭМЛАШНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Республикада биринчи навбатда коронавирусга қарши эмлашнинг учинчи дозасини олиши керак бӯлган шахслар гуруҳи маълум қилинди.

Тожикистонда COVIDга қарши вакцинанинг учинчи дозасини биринчилардан бӯлиб шифокорлар олади, деб хабар беради республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги эпидемиологик хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Наврӯз Жафаровнинг сӯзларига кӯра, кейинги навбатда ӯқитувчилар, давлат хизматчилари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари қайта эмлашдан ӯтиши керак.

Мамлакат Ҳукумати қӯшни давлатлар –Қозоғистон, Ӯзбекистон ва Қирғизистонда расман рӯйхатга олинган коронавируснинг янги “омикрон” штамми пайдо бӯлганини инобатга олиб, қайта эмлашни бошлади.

Жафаров пойтахтда барча тиббиёт ходимларини қайта эмлаш бошланганини таъкидлади. Кейинчалик вакцинанинг учинчи дозасини республиканинг бошқа вилоятлари шифокорлари қабул қиладилар.

«Тожикистоннинг барча аҳолисини қайта эмлаш учун COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бӯйича эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш бӯйича республика штаби рухсатини кутмоқдамиз”, деди Жафаров.

Маълум қилинишича, бугунги кунда аҳолининг 68,6 фоизи вакцинанинг  биринчи дозасини, 57 фоизи иккинчи дозасини қабул қилган.

Бундан ташқари, Sputnik Тожикистонга берган интервюсида  Жафаровнинг аниқлик киритишича, янги “омикрон” штамми туфайли мамлакатга кириб келаётганлар ҳозирда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қӯшимча тестлардан ӯтмоқда.

Бироқ, экспертнинг фикрича, “мамлакатдаги вазият ором”. Шунга қарамай, чегара ӯтиш жойларида қӯшимча эпидемиологик ҳимоя чоралари кӯрилди.

Эслатиб ӯтамиз, Тожикистон коронавирусга қарши 8 миллион дозадан ортиқ вакцина олган. Мамлакат аҳолиси  «Спутник V», AstraZeneca, CoronaVac, Moderna ва Pfizer каби препаратлар билан эмланган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: