ТОЖИКИСТОН ТИНЧЛИКПАРВАР КУЧЛАРИ ҚОЗОҒИСТОННИ ТАРК ЭТАДИЛАР

КХШТ тинчликпарвар кучлари 13 январдан Қозоғистонни тарк этадилар.

КХШТ тинчликпарвар контингентини уюшган ҳолда олиб чиқиш 13 январдан бошланади, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Олма-отадаги тезкор штаб йиғилишида.

Токаев ушбу бир неча кун давомида амалга оширилган ишлар учун контингент қӯмондонлигига миннатдорчилик билдирди.

«КХШТ тинчликпарвар контингентининг Қозоғистонда, жумладан, Олма-отада бӯлиши мамлакатимиздаги вазиятни барқарорлаштиришда жуда муҳим рол ӯйнади. Албатта, бу террорчилар ва жангариларнинг тажовузини қайтариш учун катта психологик аҳамиятга эга эди. Миссия жуда муваффақиятли деб баҳоланди. Яна бир бор ҳамкасбларим, давлат раҳбарларига ӯз миннатдорчилигимни билдираман”, –деди Токаев.

Кеча Токаев Нур-Султонда КХШТ Бош котиби Станислав Засни қабул қилди, деб хабар беради Акорды сайти.

Қозоғистон президенти Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг навбатдан ташқари саммити якунларидан мамнунлигини билдирди, шунингдек, КХШТ бӯйича иттифоқчиларга Қозоғистонда террорчилик хуружи юз берганда қӯллаб-қувватлагани ва ӯз вақтида кӯрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Токаевнинг КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаатига жавобан Россия,Арманистон, Қирғизистон, Беларус ва Тожикистон тинчликпарвар кучлар контингентини Қозоғистонга киритган эди.

Тожикистон Қозоғистонга 200 нафар ҳарбийларини жӯнатди – Тожикистон тинчликпарвар кучлари Қозоғистон нефт омборларини қӯриқламоқда, деб хабар берган эди «Россия 24» телеканали аввалроқ.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: