ХУЖАНДЛИК МУРАББИЯ “ТОЖИКИСТОННИНГ ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЯСИ– 2021” УНВОНИ УЧУН КУРАШМОҚДА

Хужанд шаҳридаги 23-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Тахмина Абдуалиева “Тожикистоннинг энг яхши мураббияси–2021” республика кӯрик-танловининг бош соврини учун кураш олиб бормоқда.

Мазкур кӯрик-танлов 11 январ куни Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги залида бошланди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кӯра, танловнинг очилиш маросимида мамлакат Маориф ва илм вазири Муҳаммадюсуф Имомзода, вазир ӯринбосари, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар таълим бошқармаси ва бӯлимлари вакиллари иштирок этдилар.

Низомга кӯра, танлов финалида ТБМВ, Хатлон ва Суғд вилоятлари, Республика бӯйсунишидаги ноҳиялар ва Душанбе шаҳридан 5 нафар номзод иштирок этади.

Тожикистоннинг энг яхши мураббияси унвони учун Оғахон фондининг Хоруғ шаҳридаги Болалар бошланғич тараққиёти маркази тарбиячиси Гулрӯ Гулбекова, Бохтар шаҳри 24-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Мунира Ризоева, Хужанд шаҳри 23-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Тахмина Абдуалиева, Душанбе шаҳри 64-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Фируза Ғаниева ва Турсунзода шаҳри 1-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Маҳбуба Пӯлотова кураш олиб борадилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: