“БИЗДА ҚУДРАТ ЕТАРЛИ”. ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ АЛЕКСАНДР ЛУКАШЕНКОНИНГ СӮЗЛАРИГА МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ

Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларус раҳбари Александр Лукашенконинг Ӯзбекистон Қозоғистонда содир бӯлган воқеалардан сабоқ олиши кераклиги ҳақидаги баёнотини асоссиз деб атади. Бу ҳақда Ӯзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб ёзади Фергана.

«Яқинда бир неча давлат раҳбарлари томонидан Ӯзбекистон Қозоғистонда содир бӯлган воқеалардан сабоқ олиши кераклиги ҳақида асоссиз баёнотлар янграган эди. Биз минтақадаги вазиятни, унинг хавфсизлигига таҳдид ва хатарларни диққат билан кузатиб борамиз.

Бизда ҳар қандай таҳдидга муносиб жавоб бериш учун барча зарурий салоҳият ва қудрат бор”, деди Ӯзбекистон президенти 13 январ куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Лукашенконинг баёноти 10 январ куни КХШТ  Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтилган.

Сессия Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг ташаббуси билан январ ойи бошида бу мамлакатни ларзага келтирган фожиали воқеалардан кейин чақирилган эди.

«Бу ерда [сессияда] кӯп гапирилган воқеалардан , мени кечирингу, биринчи навбатда Ӯзбекистон  сабоқ олиши керак. Агар керакли хулосалар чиқарилмаса, биздаги маълумотларга кӯра, уларнинг нигоҳлари Ӯзбекистонга қаратилган”, – деди Беларус президенти.

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги тартибсизликлар чоғида Токаев билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилиб, “Ӯзбекистон халқи номидан Қозоғистон халқи ва раҳбариятини барқарорлик, мамлакат фаровонлигини таъминлаш йӯлидаги барча саъй-ҳаракатларини қӯллаб-қуввалашини билдирди”

Қозоғистонда содир бӯлган воқеаларда ҳалок бӯлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва таъзия билдирди ҳамда жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши янги очилган Мудофаа бошқаруви миллий марказида бӯлиб ӯтди. Марказ мамлакатнинг барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиришга мӯлжалланган, деб қайд этади Фергана.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: