МУҲОЖИРЛАР ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН ЧИҚАРИБ ЮБОРИЛИШЛАРИ МУМКИН

Бу масала яқинда муҳожирлар иштирокида содир бӯлган  низолар билан боғлиқ ҳолда ӯрганилмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлиги жамоат тартибини бузган хорижликларни чиқариб юборишни таклиф қилмоқда, деди Россия ИИВ Муҳожирлик масалалари бӯйича Бош бошқармаси  бошлиғи полиция генерал-лейтенанти Валентина Казакова муҳожирлик қонунчилигида амалга оширилган ва режалаштирилган ӯзгартиришлар ҳақида «Интерфакс»га берган интервюсида.

«Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги кодексига жамоат тартибини бузган хорижликларни чиқариб юборишни назарда тутувчи ӯзгартиришлар киритиш масаласи кӯриб чиқилмоқда », — деди Казакова.

Казакованинг хабар беришича, 400 нафар хориж фуқаросига нисбатан маъмурий чоралар кӯрилган. 252 нафар фуқаро кейинчалик мамлакатдан чиқариб юбориш мақсадида вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган., 70 нафар чет эл фуқароси суд томонидан маъмурий ҳибсга олинган.

2021 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб муҳожирлар ҳақидаги янгиликлар ва улар бӯйича ҳокимиятнинг буйруқлари янгиликлар лентасидан тушмайди. Ёзда оммавий ахборот воситаларида муҳожирлар ӯртасида можаролар кучайгани ҳақида хабарлар пайдо бӯла бошлади. Июл ойи охирида Ички ишлар вазирлиги муштлашувлар ҳақида шундай изоҳ берди: “Хорижий фуқароларнинг ноқонуний фаолияти фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигига хавф туғдирувчи зӯравонлик ҳаракатлари билан бирга кечди”. Департамент фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қонунда кӯзда тутилган барча чораларни кӯришларини таъкидлади ва муштлашувда қӯлга олинганларнинг барчасига  Россияга киришга рухсат берилмаслигини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: