ОГОҲ БЎЛИНГ: ТОЖИКИСТОНДА ОБ-ҲАВО ТЎСАТДАН ЁМОНЛАШУВИ КУЗАТИЛАДИ

Тожикистонда кейинги беш кун давомида ноқулай об-ҳаво кутилмоқда.

Тожикистон метеорология агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15-20 январ кунлари мамлакатда ноқулай об-ҳаво кузатилади.

Унга кўра, 17-19 январ кунлари водийларда ёмғир ёғиши, тоғли ноҳиялар ва тоғли ҳудудларда ёмғир аралаш қор ёғиши, айрим ҳолларда эса кучли қор ёғиши кутилмоқда.

Шунингдек, 16-19 январ кунлари айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин, дея қўшимча қилади агентлик.

Шу кунларда республикага бўйсунишидаги ноҳиялар (РБН)нинг айрим тоғли ҳудудларида ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг ғарбий қисмида қор кўчиши ва туман тушиши мумкин.

Душанбе-Чаноқ, Душанбе-Лахш, Душанбе-Рашт, Душанбе-Сангвор, Шамсиддин Шоҳин, Дарвоз, Ванж, Хоруғ, Хоруғ-Ишкошим, Мурғоб автомобил йўллари музлаб, айрим жойларда қор кўчкиси тушиши кутилмоқда.

Ноқулай об-ҳаво муносабати билан метеорология агентлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини шу кунларда саёҳатга чиқмасликларини тавсия қилади.

Ҳайдовчилар қорли ва музли шароитда ҳаракатланиш учун автотранспорт воситаларини зарур жиҳозлар билан жиҳозлаш, йўлларда, айниқса, қор кўчкиси содир бўладиган жойларда ҳаракатланишда транспорт воситалари орасидаги масофага қатъий риоя қилишлари тавсия этилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: