ТОЖИКИСТОНЛИКЛАР МАРТ ОЙИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИШЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Март ойида Тожикистон аҳолиси шу ойга тўғри келадиган байрамлар – Оналар куни ва Наврўз муносабати билан 10 кундан ортиқ дам олади.

Тожикистон фуқаролари жорий йилнинг март ойида байрам ва дам олиш кунлари муносабати билан 13 кун дам олади.

Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон»га мамлакат касаба уюшмалари федерациясидаги манба маълум қилди.

“Ҳукумат 2022 йилда дам олиш кунларини 20 иш кунига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди, унга кўра, Тожикистон аҳолиси Оналар куни ва Наврўзни ҳисобга олган ҳолда март ойида 13 кун дам олади”, — деди манба.

Тожикистон ҳукумати қарорига кўра, 5 март, шанба иш куни, 19 март, шанба ҳам иш куни, аммо 25 март, жума куни дам олиш куни эълон қилинган.

Шундай қилиб, тожикистонликлар март ойида 6, 7, 8 (Оналар куни) ва 15, 16 (оддий дам олиш кунлари) кунлари дам олишади.

Шу билан бирга, Наврўз байрами арафасида 19-25 март кунлари (одатдагидек, 29, 30) дам олиш кунлари бўлади.

Аҳолининг мунтазам дам олиши, айни пайтда мароқли дам олиши учун дам олиш ва иш кунлари ҳам тартибга солингани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Дам олиш кунлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 2022 йилда Тожикистонда 70 дан ортиқ турли байрамлар, жумладан, халқаро, касбий, давлат ва диний байрамлар ўтказилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: