ТОЖИКИСТОН КИРИШ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРДИ: «СОМОН ЭЙР» ТАЛАБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Минтақадаги оғир эпидемиологик вазият ва «Омикрон» штаммининг тез тарқалиши Тожикистонни қўшимча хавфсизлик чораларини кўришга мажбур қилди.

Тожикистоннинг «Сомон эйр» авиакомпанияси COVID-19нинг тест натижаларини тақдим этишни мажбурий қилиб қўйди.

Компания матбуот хизмати хабарига кўра, COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш учун чиптани расмийлаштириш вақтида ПЦР- тест натижаси салбий бўлган сертификатини тақдим этиш зарур.

» COVID-19 тестининг салбий натижаси кўрсатилмаган сертификатлар қабул қилинмайди», дейилади компанияда.

Сертификатда йўловчининг исми (аниқроғи инглиз тилида), туғилган йили санаси, COVID-19нинг салбий ПЦР тест натижаси, шунингдек, Россияга учаётганлар учун QR коди бўлиши керак.

Тожикистонга сафар қиладиган йўловчилар ПЦР тестининг салбий натижасига эга бўлишлари керак.

Манбага кўра, 3 ёшгача бўлган болалар ПЦР тестини топширишдан озод қилинган.

Назорат нафақат аэропортларда, балки қуруқликдаги чегараларда ҳам кучайтирилди.

Суғд вилояти санитария-эпидемиология хизмати ходими Мажнун Ориповнинг «Sputnik Тожикистон»га айтишича, Ўзбекистондан келадиган ҳар бир одамга эндиликда ПЦР тестини топшириш мажбурий эканлигини айтди.

«Айни пайтда Конибодом шаҳрининг Патар, Мастчоҳ ноҳиясининг Фотеҳобод ва Панжакент шаҳрининг Саразм чегара постлари ҳамда Хужанд халқаро аэропортида тиббиёт ходимлари кечаю кундуз навбатчилик қилмоқда», деди у.

Ориповнинг таъкидлашича, бундан ташқари, мамлакатга кириб келаётган барча фуқароларга касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида 14 кеча-кундуз уй шароитида карантинда бўлишлари ҳақида кўрсатма берилади.

Эслатиб ўтамиз, «Омикрон» янги штамми ҳозирда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонда тарқалган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: