«ДУШАНБЕ-ЧАНОҚ» ЙЎЛИ ЯНА ЁПИЛДИ

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли трасса ҳайдовчилар учун вақтинча ёпиқ.

«Душанбе-Чаноқ» йўли улкан кўчки туфайли яна бир марта ёпилди. Бу ҳақда IRS компанияси масъуллари айтишди.

Кўчки йўлнинг 48 ва 73-км қисмида тушган.

«Йўлнинг 39 км.дан трафик вақтинча тўхтатилади», — дея қайд этди компания.

Шунингдек, ҳайдовчилар йўлнинг 81 км.дан бошлаб Душанбедан Хужандга ўта олмайдилар.

Айни пайтда, IRS ишчилари кўчки оқибатларини бартараф этиш билан бирга сирпанишга қарши моддалар сепишмоқда.

Бу минтақада юз берган биринчи катта кўчки эмас. Январ ойи бошида табиий ҳодиса натижасида камида 25 автомобил йўлда қолиб кетган. Шу сабабли уни вақтинча ёпишга тўғри келди.

Ӯшанда 14та қор кўчкиси йўл устига тушди. Энг йириги йўлнинг 65 км.да тушган-унинг баландлиги 15 метрдан ортиқ, кенглиги эса 300 метрча эди.

Аввалроқ синоптиклар 17 январдан 19 январгача Тожикистон аҳолисини ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантирган эди.

Душанбе — Чаноқ, Душанбе — Лахш, Душанбе — Рашт, Душанбе — Сангвор, Шамсиддин Шоҳин, Дарвоз, Ванж, Хоруғ, Хоруғ — Ишкошим ва Мурғоб йўллари музлаб, кўчки тушиши бўлиши мумкин.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Гидрометеорология агентлиги аҳолига саёҳатга чиқмасликни тавсия қилганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: