СПИТАМЕН: ТАДБИРКОР 12 КИШИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАДИ

Тадбиркор Акмал Йўлдошев Спитамен ноҳиясининг Истиқлол қишлоқ жамоатида спорт мажмуасини бунёд этди.

Спорт иншооти 2022 йил 13 январда Спитамен ноҳиясининг Истиқлол қишлоқ жамоатида фойдаланишга топширилди. Мажмуанинг очилиш маросимида Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирок этди, деб хабар беради вилоят раиси матбуот хизмати.

Манбага кўра, икки қаватли спорт иншоотида ёшларни жисмоний чиниқтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш кўзда тутилган. Иншоотда сузиш бассейни, футбол, баскетбол, волейбол ва теннис бўйича майдонлар мавжуд.

«Спорт мажмуасининг фойдаланишга топширилиши билан 12 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди», — дея қайд этади манба.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: