СУҒДДА 440 ДАН ОРТИҚ ЕТИМ БОЛА ЯШАЙДИ

2022 йил январ ҳолатига кўра, Суғд вилоятида 442 нафар етим болалар рўйхатга олинган бўлиб, шундан 225 нафари қизлардир.

2021 йилда Суғд вилояти шаҳар ва ноҳияларининг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссияларига 1705 та ёзма ариза, 2522 та оғзаки мурожаат ва 1663 та хат келиб тушган. Бу мурожаатларнинг барчаси бола ҳуқуқлари бўйича комиссияларнинг 157 йиғилишида кўриб чиқилди.

«Суд қарорлари асосида 319 нафар бола фарзандликка қабул қилинди. Айни пайтда вилоятда 442 нафар етим-есирлар истиқомат қилаётган бўлса, шундан 225 нафари қизлардир. Ушбу тоифадаги болалар вилоят шаҳар ва ноҳияларидаги бола ҳуқуқлари бўйича комиссияларнинг масъул шахслари томонидан доимий назоратда», — деб хабар беради «Ҳақиқати Суғд» вилоят нашри.

Кўрсатилган муддатда Душанбе, Хужанд, Бўстон, Айний, Бобожон Ғафуров, Ашт ва Зафаробод шаҳар ва ноҳияларидан ноқулай ҳаётий вазиятларда бўлган ва ўқишдан орқада қолган 14 нафар бола Хужанд шаҳридаги «болаларни реабилитация қилиш ва ҳимоя қилиш маркази» Давлат муассасасига жойлаштирилди. Бу болаларнинг барчасига психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Ҳозир Хужанддаги «Оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази » Давлат муассасасида 35 нафар бола тарбияланмоқда. Бола ҳуқуқлари бўйича комиссияларнинг қарори билан яна 18 нафар бола мазкур марказга вақтинча жойлаштирилган. 2021 йилда 16 нафар бола ўз оилаларига қайтарилиб, яна 11 нафар бола фарзандликка олинди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: