ТОЖИКИСТОН ЖАНУБИДА ПУЛ ВА ЭЛЕКТРОН УСКУНАЛАРНИ ӮҒИРЛАГАНЛИКДА АЙБЛАНГАН ИККИ НАФАР ФУҚАРО ҚӮЛГА ОЛИНДИ

Хатлон вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан учта ӯғирлик содир этишда гумонланиб, 2 нафар фуқаро қӯлга олинди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги.

Кушониён ноҳияси Ички ишлар вазирлигига 34 ёшли аёл мурожаат қилиб, янги йил кечаси–31 декабр куни тахминан 23:30ларда номаълум шахс унинг уйидан 7700 сомоний пулни ӯғирлаб кетиб, ғойиб бӯлганини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ӯғирликда гумон қилиниб, 23 ёшли маҳаллий фуқаро қӯлга олинди.

Маълум қилинишича, юқорида тилга олинган гумонланувчи шу куни кечаси Қубодиён ноҳиясида яшовчи 27 ёшли фуқаронинг уйига кириб, стол тортмасидан 4450 сомоний пулни ӯғирлаб, ғойиб бӯлган.

Шунингдек, Ёвон ноҳияси Ички ишлар вазирлиги бӯлимига 32 ёшли маҳаллий фуқаро 6 январдан 7 январга ӯтар кечаси номаълум шахс акасининг уйига кириб, «Самсунг» русумли телевизор, DVD-rom, электрон тарози ва электрон жиҳозларни ӯғирлаб кетганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Етказилган зарар миқдори 3550 сомонийни ташкил қилган.

Ички ишлар органлари ходимлари ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, муқаддам ТР Жиноят кодексининг 200-моддаси 1-қисми билан  судланган 28 ёшли маҳаллий фуқарони қӯлга олди.

Ариза берганлар ва гумонланувчилар исми шарифи ошкор этилмаган.

Ушбу фактлар юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: