РОССИЯ КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ТӮЛҚИНИГА ТАЙЁРГАРЛИК КӮРМОҚДА, АҚШДА ЭСА КАСАЛЛИК ЧЕКИНЯПТИ

Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус билан касалланишнинг чӯққиси кузатилгани йӯқ.

Британиялик экспертларнинг таъкидлашича, “Омикрон” билан касалланиш ковиднинг  бошқа вариантларига қараганда чақалоқлар ӯртасида кӯп аниқланмоқда. АҚШда инфекцияланганлар сони камайиши бошланган бӯлиши мумкин, аммо Россияда унинг янги кучли  тӯлқинига тайёргарлик кӯрилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, «Омикрон» сабаб касалликнинг кӯпайиши Европанинг баъзи қисмларида энг юқори чӯққига чиққан ёки чиқиши мумкин.

 

АҚШ: «Омикрон» йирик шаҳарларда чекинмоқда.

АҚШнинг расмий статистикаси шуни кӯрсатадики, «Омикрон» инфекциялари тӯлқини шу ҳафта Нью-Йорк ва бошқа йирик шаҳарларда гарчи юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилганлар сони янги юқори даражага етган бӯлсада, пасайишни бошлаган.

Худди шундай манзара Буюк Британия ва Жанубий Африкада ҳам кузатилмоқда.

Нью-Йоркда янги ҳолатларнинг ӯртача кунлик сони 2 январдан камайиб бормоқда, ӯша пайтда у кунига 40 минг нафарни ташкил этган. Энди бу кӯрсаткич кунига 30 мингдан кам, бу бошқа вариантлардан келиб чиққан аввалги тӯлқинлардан ҳам юқори, аммо пасайиш тенденцияси аниқ,  худди шундай пасайиш ҳаракати Нью-Йорк, Нью-Джерси штатларида, шунингдек, АҚШнинг учинчи йирик шаҳри Чикагода ва пойтахт – Вашингтонда кузатилмоқда.

Аммо мамлакатда ӯртача ҳисобда касалланиш даражаси ҳали ҳам ӯсиб бормоқда ва кунига 750 мингдан ортиқ ҳолатни ташкил этади.

 

Россия Роспотребнадзор: “ Бу тӯлқин оддий бӯлмайди”

Россия расмийлари «Омикрон”нинг мамлакатда тарқалиши сабаб келгуси ҳафталар жуда қийин бӯлишини кутмоқда. Бу ерда инфекцияни  юқтирганлар сони яна ӯсишни бошлади, жума куни деярли 24 минг янги ҳолат аниқланганди, холбуки, 10 январ куни касалланганлар миқдори 16 минг нафарни ташкил этган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: