САЙЁД ШЕФ-ОШПАЗГА ҚАРШИ: ТОЖИК ЖАНГЧИСИ ЧЕМПИОНЛИК УНВОНИ УЧУН КУРАШАДИ

Чилаевни оғир кураш кутмоқда. Аммо у ғалаба қозонишига ишонади.

Тожик жангчиси Анис –Овчи – Чилаев Top Dog FC турнири доирасида россиялик Искандар– Шеф-ошпаз– Зиёев билан жанг қилади.

 

Промоушен 5 февралга белгиланган жанг ҳақидаги анонсни ижтимоий тармоқда эълон қилди.

Спортчилар 64 килограммгача вазн тоифасида кураш олиб борадилар.

Тожикистонлик жангчи рекордлар соҳиби Зиёевдан устун келиши керак. Россиялик жангчи биринчи Top Dog чемпиони.

 

Шеф-ошпаз жангларни муддатидан олдин якунлаб, энди енгил вазн тоифасида чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун қайтди.

«Анис – чемпионлик камарига муносиб даъвогар. Мағлубиятни билмайдиган Овчи амалдаги чемпиондан унвонни тортиб оладиган биринчи жангчи бӯлишига ишонади”, деб таъкидлади Top Dogдагилар.

 

Уларнинг қӯшимча қилишича, Чилаев энг жиддий рақиб устидан кетма-кет учта ишончли ғалабага эришган.

Udar телеканалидаги жонли эфирни Wink и Kinopoisk платформаларининг трансляцияси  тармоғида Душанбе вақти билан соат 19:00да томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ӯтамиз, Чилаев яқинда Shamo Boxing Promotions 66 турнирида украиналик Артём Айвазидини мағлуб этган эди. Уларнинг жанги биринчи раунддаёқ якунига етганди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: