ТОЖИКИСТОН НАТО АНАЛОГИНИНГ АЪЗОСИ БӮЛИШИ МУМКИН

Ташкилот фаолиятини такомиллаштиришдан КХШТга аъзо давлатлар бир қатор афзалликларга эришадилар.

 Олти давлат, жумладан Тожикистонни ӯз ичига олган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотини НАТОнинг аналогига айлантириш лозим.

Бу ҳақда беларуссиялик сиёсатшунос Всеволод Шимов «Украина.ру» нашрига берган интервюсида айтиб ӯтди.

Такомиллаштирилган КХШТ Шимолий Атлантика алянси учун қудратли сигнал бӯлиши мумкин, деб ҳисоблайда эксперт.

Шундай қилиб, Россия Федерацияси  мамлакат атрофида  “барқарор ҳарбий-сиёсий блок” шаклланаётганини кӯрсатади.

“ КХШТни НАТОнинг аналогига айлантириш, яъни қӯшинларни мувофиқлаштирилган ҳолда бошқарувчи, умумий қурол-яроғ сиёсатига ва иштирокчи давлатлар ҳудудида доимий базаларга эга ташкилотга айлантириш энг муносиб жавоб бӯлиши мумкин”, – таъкидлади Шимов.

Бундан ташқари, эксперт  «Украина.ру» нашри билан суҳбатда Россия ва Алянс ӯртасидаги сӯнгги музокараларга баҳо берди.

Унинг сӯзларига кӯра, Кенгаш ӯз иштирокчилари ӯртасидаги кескинликни пасайтиришга ҳисса қӯшмади.

Шу билан бирга, Шимовнинг таъкидлашича, Россия ва НАТО ӯртасидаги музокараларнинг кейинги босқичлари,  “хусусий ва мақсадли келишувлар” бундан мустасно, бир нарса келтириши даргумон.

Украина  ва Грузиянинг Алянсга қӯшилиши учун имкониятлари йӯқ, чунки бу мамлакатларда ҳал этилмаган ҳудудий баҳслар бор, деб қӯшимча қилди сиёсатшунос.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: