УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН 5ТА ЭНГ МАШҲУР ҚИШКИ ИЧИМЛИКЛАР

Энди севимли ичимлигингиз тафти билан исиниш учун қаҳвахонага бориш шарт эмас, биз уларни уй шароитида тайёрлаш усуллари билан ӯртоқлашамиз.

Тожикистонда бу йил қиш совуқ келди. Шу боис, биз сизга ушбу аёзли кунларда исинишингизга ёрдам берадиган қайноқ қишки ичимликлар рӯйхатини беришга қарор қилдик.

Анъанавий тожик ичимлигидан – тӯғрироғи сутли чойдан бошлаймиз.

 

 Ширчой

Хусусан Помирда оммалашган. Ширчойни минтақалар билан боғлиқ ҳолда турлича тайёрлайдилар, аммо асосий ингредиентлар сут ва чойдир.

Идишга сув қуйиб, қайнатиб олинг, қуруқ чой солинг ва 1-2 дақиқа қайнатинг. Кейин сут қӯшинг ва ӯртача оловда яна 2-3 дақиқа қайнатиб олинг. Таъбга кӯра туз ва мурч солиш мумкин.

Энди ширчойни оловдан олиб, пиёлаларга қуйиш чоғида бир парча сариёғ солинг. Ширчойни қайноқ  ҳолда ичиш тавсия қилинади.

 

Зираворли  эггног

Эггног – шимолий мамлакатларда машҳур ичимликнинг бир тури. Унинг алкоголсиз версияси учун рецепт қуйидагича:

Таркиби:

2 ст. сут

1/4 ст.қуюлтирилган сут

4та тухум сариғи

1/2 ст. шакар

Бир чимдим чиннигул барги

¼ чой қошиқ туйилган дочин

Кӯпиртирилган қаймоқ – таъбга кӯра

Ванил экстракти – таъбга кӯра

Мускат ёнғоғи– таъбга кӯра

Тайёрлаш усули:

Сут, чиннигул, долчин ва қуюлтирилган сут бир идишда аралаштириб, қайнатилмасдан иситилади. Тухум сариғи шакар билан алоҳида идишда миксер билан урилади.Сӯнгра тухум сариғига сут аралашмаси бир ош қошиқдан қуюқлашгунича қуйилади.

Ҳосил бӯлган аралашма яна идишга қуйилиб, паст оловда иситилади ва қуюқлашгунича 3-5 дақиқа кутилади. Энди таъбга кӯра ванил эксракти қӯшиб, дастурхонга тортишингиз мумкин. Безак сифатида кӯпиртирилган қаймоқ ва мускат ёнғоғи ишлатиш мумкин.

 

 

 Зираворли чой-латте

Таркиби:

2 ош қошиқ қора чой

2,5 ст. сут

1—2 ош қошиқда шакар

1/4 чой қошиқ чиннигул

1/4 чой қошиқда қуруқ занжабил

2дона  кардамон

Бир чимдим мускат ёнғоғи

Тайёрлаш усули:

Биринчидан, қора чой дамлаб олинади ва у озгина тиндирилади. Сӯнгра уни идишга қуйиб, сут, шакар ва зираворлар қӯшилади ва қайнатилади. Аралашма қайнаши билан дарҳол оловдан олинади.

Дастурхонга тортишдан олдин зираворлар элакча билан филтр қилинади.

 

Қуюлтирилган сут ва какао

Таркиби:

 

250 мл сут

250 мл қаймоқ

15 г какао кукуни

3 чой қошиқ қуюлтирилган сут

Ярим чой қошиқ долчин

 

Тайёрлаш усули:

Сут ва қаймоқ идишда қайнатилмасдан иситилади. Какао қӯшиб, кӯпиргунча кӯпиртиргич билан аралаштирилади. Сӯнгра қуюлтирилган сут қӯшиб, тошиб кетмаслиги учун аралаштирилади. Ичимлик какао тӯлиқ эригунича 2-3 дақиқа қайнатилади ва оловдан олинади. Безак сифатида долчин кукунидан фойдаланиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: