ХУЖАНД АВТОБУСЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИГА ҚАРЗ ГАЛМА-ГАЛ ТЎЛАНАДИ

«Хужанд шаҳар умумий фойдаланиш транспорти» давлат унитар корхонаси директорининг айтишича, ўтган йилда тўпланиб қолган ҳайдовчилар маошидан қарздорлик миқдори 27-28% га камайган.

«Хужанд шаҳар умумий фойдаланиш транспорти» давлат унитар корхонаси директори Музаффар Рахимхўжаев SN АА мухбири билан суҳбатда 2021 йил 1 июндан бошлаб автобус ҳайдовчиларининг иш ҳақи навбат билан берилишини таъкидлади.

«Директор лавозимига тайинланишимдан олдин ходимларнинг иш ҳақи қарздорлиги қолдиғи 1,7 млн. сомонийни ташкил этарди. Қийинчиликларга қарамай, қисқа вақт ичида қарздорликни 1,3 млн. сомонийга камайтиришга эришдик», — дейди у.

Мухбирнинг сўнгги уч ой давомида автобус ҳайдовчиларига иш ҳақи тўланмаслиги ҳақидаги саволига транспорт муассасаси раҳбари бу важлар асоссиз ёлғон экани ва ўтган йилнинг июнидан бошлаб ходимларга навбат билан маошлар берилади, деб жавоб берди.

«Янги йилни нишонлашдан олдин, тўuрироuи 30 декабрга қадар, биз ҳайдовчиларга тўлиқ октябр ойи маошини тўладик», деди у.

У шаҳарда автобусларнинг ҳаракатланишини рентабилли эмаслигини, шу туфайли компания шаҳар ва ноҳиялар ҳукуматларининг субцидияларида қолаётганини таъкидлади.

Унга кўра, ўтган йили вилоят шаҳар ва ноҳияларидан мунтазам жамият транспорти фаолиятини амалга ошириш учун субцидиялар миқдори ўтказилган.

«Ўтган йили Хужанддан 2,2 млн. сомоний, Бўстон ва Гулистон шаҳарлари ҳисобидан 300-400 минг сомоний миқдорида субцидиялар тўлиқ бизнинг ҳисобимизга ўтказилди. Бобожон Fафуров ноҳияси кўзда тутилган 3,1 млн. сомонийдан 1,5 млн. сомоний ўтказди. Агар бу ноҳия қолган 1,6 млн.  сомоний маблағни ўтказганда, бугунги кунда ходимларнинг қарзларини тўлиқ тўлашимиз мумкин эди», — дейди у.

«Хужанд шаҳар умумий фойдаланиш транспорти» давлат унитар корхонаси раҳбарининг сўзларига кўра, йўловчилар миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳар куни рейсга 28-30 та автобус ишга чиқади. Жорий йилнинг феврал ойидан йўловчи ташиш ҳажмини оширишни ҳисобга олган ҳолда автобуслар сонини 55-60 тага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, директор янги йўналишлар очилишини айтди. Янги йўналишлардан бири Галамайдон (Бобожон Fафуров ноҳияси) — вилоят клиник касалхонаси (Хужанд) йўналишида автобусларнинг қатнови йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, «Хужанд шаҳар умумий фойдаланиш транспорти» давлат унитар корхонаси барча автобусларининг иши ўтган йилнинг 1 сентябр куни қайта тикланган ва жамият транспортининг равон ишлаши учун автобусларда тўлов фақат банк ўтказмаси билан амалга оширилмоқда.

Ўтган йилдан бери, аниқроғи коронавирус пандемияси бошланиши билан автобусдан кам сонли йўловчилар фойдаланишган. Бу ҳолат моддий камомадга олиб келди. Тожикистоннинг иккинчи йирик шаҳрида йўловчи ташишни йўлга қўйиш корхонаси инқирозга юз тутмоқда. Яқинда Хужанд шаҳри, Б. Fафуров ноҳияси ва Бўстон шаҳри ўртасида автобусларнинг атиги 30 фоизи қатнайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг август ойидан бошлаб Суғд вилоятининг маъмурий маркази—Хужанд шаҳрида 100 та янги русумдаги автобуслар қатнай бошлади. Бу автобусларнинг барчаси Тожикистон ҳукумати кўмагида ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки молияси билан «Хужандда жамият транспортини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича сотиб олинган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: