ДУШАНБЕ-ВАРЗОБ ТРАССАСИДА 20 НАФАР ҲАЙДОВЧИ ВА ЙЎЛОВЧИЛАР ТЎСИҚДА ҚОЛДИЛАР

Душанбе-Варзоб автомагистралида йўли тўсилиб қолган 20 автомобил ҳайдовчиси ва йўловчилари ИИВ ва IRS  йўл хизмати ходимлари билан биргаликда фавқулодда ҳолатлар қўмитаси қутқарувчилари томонидан эвакуация қилинди,- дея хабар беради Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси.

Манбанинг хабар беришича, 2022 йил 16  январ куни Варзоб ноҳиясининг Майхура, Хушёри ва Уштур ҳудудларидан ўтадиган Душанбе-Варзоб автомобил йўлининг 62,5, 64,5, 65,5, 66, 68, 69, 70, 72, 73 ва 74-километрларида қор кўчиши қайд этилган.

«Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси яна бир марта Душанбе — Хужанд, Душанбе — Рашт, Душанбе — Сангвор, Душанбе — Лахш, Кўлоб — Дарвоз, Ванж — Хоруғ, Хоруғ — Ишкошим, Хоруғ — Мурғоб автомобил йўллари участкаларида мамлакат фуқаролари ва меҳмонлари эътиборига кўп ёғингарчилик туфайли юқори даражадаги кўчки хавфи сақланиб қолаётганини етказади», — деди тизим.

Айни пайтда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Душанбе-Хужанд автомагистрали вақтинча ёпилган.

Бундан ташқари, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун кўчки жойида ДАН ва IRS йўл хизмати постлари ўрнатилди.

Йўлларни тозалаш учун табиий офатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Кўчки натижасида йўқотиш ва ҳалокатлар қайд этилмаган.

Мамлакат Гидрометеорология агентлиги хабарига кўра, ёғингарчилик 20 январга қадар давом этади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: