ОҒРИҚ ВА ҚИЗАРИШ: ШИФОКОРЛАР ОМИКРОННИНГ ЭНГ ЯҚҚОЛ БЕЛГИЛАРИ ҲАҚИДА

Шифокорлар коронавируснинг янги варианти билан касалланиш қандай ноодатий белгилар билан кечишини тушунтириб беришди ва агар улар аниқланган тақдирда, нима қилиш кераклигини айтиб беришди.

COVID-19  касаллиги билан оғриган беморда омикрон штаммини аниқлашда кӯзлар ёрдам беради, деди британиялик шифокор Нина Аслам Express билан суҳбатда.

Соғлиқни сақлаш ходимининг сӯзларига кӯра, кӯзлар тӯр парда, оқсил ва кӯз қовоғида жойлашган ҳужайра рецепторларига эга. Уларнинг ёрдами билан вирус танага кириши мумкин.

Инсоннинг кӯриш органи ҳимояланмаган деган хулосага келган Аслам, омикроннинг кенг тарқалиши сабабли,  конъюнктивитга кӯпроқ эътибор бериш кераклигини таъкидлади, бу инфекциянинг натижаси ва касалликнинг бошланиши бӯлиши мумкин.

Унинг эслатишича, бу аллергик реакция ёки вирусли инфекция туфайли кӯзнинг шиллиқ қаватининг яллиғланиши натижасида юзага келадиган касаллик.

Статистик маълумотларга кӯра, конъюнктивит билан 18 ёшдан ошган одамларда 85 фоиз ҳолларда касаллик аденовируслардан келиб чиққан бӯлса,  фақат 15 фоизи бактериялардан келиб чиқиши қайд этилган.

Омикроннинг ғайриоддий аломатлари орасида Жанубий Африкалик врачлар  бел оғриғини таъкидлашади.

Россияда хизмат кӯрсатган шифокор Андрей Кабичкин Sputnik радиоси билан суҳбатда янги вариант билан касалланиш тӯғрисидаги хулосаларда шошилмасликка чақирди, чунки шунга ӯхшаш аломат деярли ҳар қандай вирусли жараёнда учрайди.

Кабичкиннинг қӯшимча қилишича, фақат мутахассис тегишли текширув натижасида симптомнинг сабабини аниқлай олади, бу эса ташхис қӯйиш ва кейинги даволанишга ёрдам беради.

Аввалроқ иммунолог Владимир Болибок омикроннинг характерли кӯринишлари рӯйхатини номлаган эди. Улар орасида истима, бурун тиқилиши, қуруқ йӯтал, томоқ оғриғи, заифлик ва кучли бош оғриғи ҳақида сӯз кетган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: