ПАНЖАКЕНТДА ТАНИҚЛИ РЕАНИМАТОЛОГ ВАФОТ ЭТДИ

Соғлиги билан боғлиқ муаммоларга қарамай, шифокор касалхонада ишлашда давом этган.

Панжакентда шаҳар марказий шифохонасида ишлаган реаниматолог Одил Давлатов вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистонга тиббиёт муассасасида маълум қилишди.

54 ёшли реаниматолог ӯзини ёмон ҳис қилишига қарамай, бӯлимда ишлашни давом эттирган ва кӯплаб беморларни коронавирусдан қутқарган.

Шифокор соғлиғининг ёмонлашишига  бир йил олдин инсултга чалингани сабаб бӯлган. Жиддий касаллик шифокорни тӯхтата олмади ва бир мунча вақт ӯтгач, у ӯз иш жойига қайтди.

Ҳамкасблари Одил Давлатовни масъулиятли шифокор, ӯз ишини яхши биладиган мутахассис сифатида таърифлайди.

«У ҳар доим ӯз ишини иштиёқ билан бажарар эди. Барча беморлар Давлатов табобатидан рози эдилар”, таъкидлашди ҳамкасблар.

Реаниматолог 1968 йилда Панжакентнинг Артуч қишлоғида туғилган.

1993 йилда Абуали ибн Сино номидаги Тожикистон  тиббиёт университетини тамомлагач, Панжакент марказий шифохонасининг реанимация бӯлимида иш бошлади.

2021 йилда Давлатовга “Тожикистон соғлиқни сақлаш аълочиси” унвони берилган.

Шифокор 16 январ куни Рӯдакий жамоати қабристонига дафн этилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: