ТОЖИКИСТОН ҲАФТА ДАВОМИДА “ҚИШ ИНЖИҚЛИКЛАРИ” ТАЪСИРИДА

Синоптиклар мамлакат аҳолисини бир неча кун ичида барча ҳудудларда ёмғир ёғиши ва қорга айланиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Тожикистоннинг водийлари ва тоғли ҳудудларида келгуси ҳафта давомида ёмғир ва қор кӯринишидаги ёғингарчиликлар кутмоқда, деб хабар беради Республика гидрометеорология агентлиги.

Душанбе ва Республика бӯйсунишидаги ноҳияларда ҳаво булутли бӯлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, енгил туман тушади. Кечаси  ҳаво ҳарорати +3-5°C даража, кундузи +10-12°C даража илиқ бӯлади. Республика бӯйсунишидаги ноҳияларнинг  тоғли ҳудудларида кечаси -3°C ,кундузи +2-4°C даража илиқ бӯлиши кутилади.

Сешанба, чоршанба ва жума кунлари пойтахтда ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати +6 дан +8°C даражагача илиқ бӯлади. 22 январ куни марказий ноҳияларда қор ёғади, кечаси -2°C даражагача совуқ бӯлади.

 

Хатлон вилоятининг  барча ҳудудларида ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шу билан бирга, сешанба кунидан бошлаб кундузи ҳаво ҳарорати +14°C дан +8°C даражага пасаяди, кечаси +2-4°C даража .

 

Барча жанубий ноҳияларда қисқа муддатли ёмғир ёғилиши кутилади. Тоғ олди ҳудудларида ёғингарчилик – ёмғир, қор ёғади, секундига 18 метргача шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси -5°C даража совуқ, кундузи  -2…+3°C даража илиқ.

Суғд вилояти ва Хужанд шаҳрида 19 январгача ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Кечаси +3-5°C даража, кундузи +5-7°C даража атрофида.

Бироқ тоғли ҳудудларда кучли қор ёғиши ҳамон давом этади, кечаси -3°C даража совуқ, кундузи  +5°C даража илиқ, айрим жойларда -5°C даражагача совуқ бӯлади. Дам олиш кунлари текисликларда ҳам қор ёғади, кечаси -2°C даражагача совуқ бӯлади.

Тоғли Бадахшон автоном вилоятида ҳафта давомида қор ёғилиши кутилади. Агар ҳафта бошида Хоруғда +2°C даража совуқ бӯлса, ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати -5°C даражагача, кечаси эса -11°C даражагача аёз бӯлади.

 

ТБМВнинг шарқида эса кечаси -16-21°C даража, айрим жойларда -27°C даражагача аёз бӯлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: