ҚОЗОҒИСТОНДА ҲАЛОКАТЛИ ВИРУСНИНГ ӮЧОҒИ ТОПИЛДИ: ТАФСИЛОТЛАР

Қишлоқ хӯжалиги ҳайвонлари орасидаги оғир эпидемиологик вазият район ҳокимиятини кескин чоралар кӯришга мажбур қилди.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти чорва моллари хавфли вирусли касалликка чалинди, деб хабар берди республика Қишлоқ хӯжалиги вазирлиги.

Агентликнинг маълумотига кӯра, гап  Қарағанда вилояти Шетский райони Кииктинск қишлоқ округи Талдибулоқ яйлови  “Мурат” фермер хӯжалигида топилган оқсил (ящур) қӯзғатувчиси  ҳақида кетяпти.

Ушбу маълумотни Ветеринария бӯйича миллий маълумот марказининг тадқиқотлари тасдиқлади.

Мавжуд вазият туфайли 2022 йил 14 январдан бошлаб округ ҳокимининг қарори билан бутун хӯжалик ҳудудида карантин эълон қилинди.

Ӯрнатилган чекловлар охирги касалланган ҳайвон йӯқ қилинганидан ва ветеринария карантин тадбирлари амалга оширилганидан кейин 21 кундан сӯнг бекор қилиниши мумкин.

«Республика ва маҳаллий ветеринария муассасаларининг кучлари жалб этилиб, инфекция ӯчоғи тӯлиқ бартараф этилмоқда. Эпидемия ӯчоғидаги эпизоотик ҳолат қатъий назоратга олинган”, – изоҳ беради Қишлоқ хӯжалиги вазирлиги.

Касалланган ҳайвонлар қонсиз усулда йӯқ қилинади, сӯнгра махсус жиҳозланган кӯчма машинада ёқиб юборилади.

Йӯқотилган чорва моллари учун товон пули республика бюджети маблағлари ҳисобидан бозор қиймати миқдорида белгиланади.

Айни пайтда инфекция ӯчоғини бартараф этиш бӯйича штаб ташкил этилиб, комплекс режа ишлаб чиқилди. Маҳаллий полиция кечаю кундуз навбатчилик қилмоқда.

Аввалроқ Россия Қозоғистондан чорвачилик маҳсулотларини олиб киришни  вақтинча таъқиқлаб қӯйган эди, бунинг сабаби мамлакатда оқсил(ящур) касаллигининг авж олишидир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: