ДУШАНБЕДА КАТТА ЛЕЙТЕНАНТНИ ПИЧОҚ БИЛАН ЯРАДОР ҚИЛГАН ФҲҚ ПРАПОРШИГИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

Душанбе гарнизони ҳарбий суди Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасининг 45045-ҳарбий қисми алоқа бўлими бошлиғи, прапоршик Шохрух Сангалиевни Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-қисми (қасддан соғликка жиддий зарар етказиш) 1-моддаси бўйича ҳукм қилди, деб хабар беради Тожикистон бош прокуратураси.

Манбага кўра, дастлабки тергов давомида 2021 йил 16 августда прапоршик Сангалиев ва катта лейтенант Ҳофиз Саимурод ўртасида келишмовчилик содир бўлгани аниқланган.

Воқеа пайтида Сангалиев Ҳофиз Саимуродни пичоқлаб, соғлиғига жиддий зарар етказди.

Бош прокуратура прапоршик қанча вақтга судланганига аниқлик киритмади.

Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг белгиланган моддасига кўра, бундай жиноятни содир этган шахс беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: