ДУШАНБЕЛИК ЎСМИРЛАРНИ ИНТЕРНЕТ КАФЕДА ЎЙНАШИГА РУХСАТ БЕРГАНИ УЧУН БЕШ КУНГА ҲИБСГА ОЛИНДИ

Болалар дарс пайтида компютер марказида ўйнашди.

Душанбеда вояга етмаганларнинг ўйнашига рухсат берган компютер марказининг 20 ёшли маъмури Ахтам Рустам суд қарори билан беш кунга ҳибсга олинди, дея хабар беради Душанбе шаҳри ички ишлар бўлими «Азия-Плюс»га.

Қоидабузарлик Деҳотий кўчасида милиция ходимлари томонидан амалга оширилган навбатдаги рейд давомида аниқланган.

«Милиция ходимлари дарс вақтида мактабда бўлиши керак бўлган ўсмирлар гуруҳини компютер ўйинларини ўйнаётганликларини кузатишган», — деди манба.

Унга кўра, қўлга олинган ўсмирларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий баённомалар тузилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 июнда Душанбе шаҳри раиси кечаси кўнгилочар марказлари ва интернет кафеларга вояга етмаганлар ташрифини тақиқлаган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: