“ИСТИҚЛОЛ” КАПИТАНИ ӮЗБЕК ФУТБОЛ ЖАМОАСИГА ӮТДИ

Тожикистон чемпионатининг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси, “Истиқлол” жамоаси сардори Алишер Жалилов Ӯзбекистон Суперлигаси иштирокчиси АГМК (Олмалиқ  тоғ-кон металлургия комбинати) жамоасига ӯтди.

Футболчи Ӯзбекистон-2021 чемпионати бронза медали совриндори  АГМК (Олмалиқ) футбол жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади.

“Истиқлол” футбол жамоасининг телеграм-каналида жамоа сардори Алишер Жалилов фаолиятини чемпионатда давом эттириши ҳақида хабар берилди.

Алишер Жалилов ӯз фаолиятини 2019 йилда Душанбе шаҳрининг “Истиқлол” жамоасида бошлаган ва шу вақт ичида жамоа билан биргаликда уч марта мамлакат чемпионлиги ва Республика Суперкубогини қӯлга киритган, шунингдек, Тожикистон кубоги соҳиби бӯлган.

“Истиқлол”нинг Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги дебют мавсумида жамоанинг муваффақиятли ӯйин кӯрсатишига катта ҳисса қӯшди.

2019 ва 2021 йиллар футбол мавсумлари якунларига кӯра, Алишер Жалилов Тожикистоннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

АГМК жамоаси бош мураббийси таниқли ӯзбекистонлик футболчи Миржалол Қосимовдир. Жамоага Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати ҳомийлик қилади.

Аввалроқ “Истиқлол” ҳимоячиси Андрей Мишенко ҳам АГМКга ӯтган эди, Ваҳдат Ханонов ва Манучеҳр Сафаров Эроннинг “Персеполис” жамоаси билан шартнома имзолаган эдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: