МЕДВЕДЕВНИНГ АЙТИШИЧА, РОССИЯ МУҲОЖИРЛАР ОҚИМИГА ТАЙЁР ТУРИШИ КЕРАК

Дмитрий Медведев муҳожирликни рӯйхатга олиш ва уни давлат назорати билан таъминлаш ҳақида гапирар экан, бу тизимда муаммолар туғдирадиган камчиликлар мавжудлигини маълум қилди.

Коронавирус пандемияси туфайли қӯйилган чекловларга қарамай, Россияни  тез орада катта миқдордаги муҳожирлар оқими кумоқда, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ӯринбосари Дмитрий Медведев.

«Россияда муҳожирлар оқими кучаяди, шунинг учун бизга улар ҳақидаги маълумотларни тӯплаш ва қайд этишнинг ягона замонавий тизими керак”, деди у.

Медведев,  шунингдек, ҳозирда муҳожирларни рӯйхатга олиш сифати ва уни давлат назорати билан таъминлаш борасида жиддий саволлар борлигини ва маълумот тӯплаш учун қӯшимча тизим яратишга чақирди.

Унинг сӯзларига кӯра, прокуратура органлари томонидан ӯтказилган текширувлар натижасида кӯпинча жиддий қонунбузарликлар аниқланади. Одамлар ҳар доим муҳожирлик ва сифатли ёрдам соҳасида давлат хизматларини олиш имкониятидан йироқдирлар.

Хавфсизлик кенгаши раиси ӯринбосари, шунингдек, янгиланишларнинг йӯқлиги ва тизимнинг қотиб қолиши нафақат Россия фуқароларига, балки чет эл фуқароларига ҳам салбий таъсир кӯрсатишини қӯшимча қилди.

 

Медведев, шу билан бирга муҳожирларга хизмат кӯрсатишнинг ноқонуний бозори Россия хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдираётганини ва маъмурий тӯсиқлар ҳатто қонунга бӯйсунувчи чет эл фуқароларини воситачилар деб аталган шахсларга мурожаат қилишга мажбур қилишини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: