ТОЖИКИСТОНГА 1 МЛН. ДОЗАДА МОДЕРНА ВАКЦИНАСИ КЕЛТИРИЛДИ

Бу вакцинанинг 2022 йилдаги биринчи партияси ҳисобланади

Тожикистонга 17 январ куни CОВАХ дастури доирасида 1 миллион дозада Модерна вакцинаси етказилди, дея хабар бермоқда Юнисефнинг Республикадаги вакиллиги Facebookдаги саҳифасида.

Қайд этилишича, бу жорий йилда Тожикистонга келган COVID -19 га қарши вакцинанинг биринчи партияси ҳисобланади.

«Биз ҳамкорларимизга Тожикистон фуқароларини коронавирус вакциналаридан тенг фойдаланиш билан таъминлаш борасидаги доимий саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади вакиллик баёнотида.

Қайд қилиш керакки, ҳозирги кунда республика аҳолиси уч турдаги-Британиянинг AstraZeneca, Хитойнинг CoronaVac ва Американинг Модерна вакциналари билан эмланмоқда.

Тожикистонда глобал CОВАХ механизми доирасида ва умуман гуманитар ёрдам сифатида 8 миллиондан ортиқ дозада коронавирусга қарши вакцина қабул қилинган.

Расмий маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда 17095 та инфекция ҳолати қайд этилган, 16966 киши соғайиб кетган, 124 одам вафот этган.

Сўнгги бир неча ой мобайнида мамлакатда ҳеч қандай коронавирус қайд этилмаган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: