ТОЖИКИСТОНЛИК ВАЗИР ХИТОЙ БИЛАН МУНОСАБАТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА

Тожикистон “Хитой – Марказий Осиё” Иқтисодий форумида иштирок этди.

”Хитой – Марказий Осиё” Иқтисодий форуми 17 январ куни видеоконференция режимида бӯлиб ӯтди. Форумда Тожикистон  томонидан Тожикистон Республикаси  Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизода иштирок этди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. 

Манбанинг маълумот беришича, учрашувда иштирокчилар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилдилар.

Завқи Завқизода ӯз нутқида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ӯртасидаги иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб, юксак босқичга кӯтарилганини таъкидлади.

Шунингдек, Завқизода Хитой Марказий Осиёнинг кӯплаб давлатлари, жумладан, Тожикистон Республикаси учун ҳам асосий савдо шерикларидан ва энг йирик сармоядорларидан бири бӯлиб қолаётганини таъкидлади.

Шу муносабат билан 2021 йилда Хитой билан ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 78 фоизга ошгани, 2021 йилда Хитой билан товар айирбошлаш улуши 13,2 фоизни ташкил этгани қайд этилди.

Хитой Тожикистон ташқи савдо айланмаси таркибида 4-ӯринни эгаллади.

Форум якунида иштирокчи давлатлар вакиллари минтақада савдо-иқтисодий соҳаларда эришилган яхши ютуқларни қайд этиб, уларни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: