ДУШАНБЕ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ АҚШДАГИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА СОВРИНДОРЛАРИ БЎЛИШДИ

АҚШда ўтказилган COPERNICUS халқаро Олимпиадасида Душанбе шаҳридаги халқаро президентлик мактабининг 9 нафар ўқувчиси биология фанидан фахрли ўринларни эгаллади, деб хабар беради мамлакат маориф вазирлиги матбуот маркази.

Олимпиада 8 январдан 16 январгача Хюстон фан ва технология музейида ўтказилиб, унда 50 мамлакатдан 2000 дан ортиқ киши табиий фанлар, физика ва астрономия бўйича беллашдилар.

Олимпиадада иккинчи ўринни 8-синф ўқувчиси Маруф Исомиддинов ва ушбу мактабнинг 5-синф ўқувчиси Томирис Миралибекова қўлга киритди.

6-синф ўқувчиси Бенжамин Зухурзода, 8-синф ўқувчилари Умар Ҳафизов ва Мирзоқобил Бадиев ҳамда 7-синф ўқувчиси Бибиойша Қодировалар учинчи ўринларни эгалладилар.

Шунингдек, Салмон Саминов, Юсуф Салимзода, Абдужамил Холиқов — юқоридаги мактабнинг 5-синф ўқувчилари Олимпиадада учинчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Хужанд шаҳридаги истеъдодли болалар учун лицейнинг олти нафар ўқувчиси ҳам ушбу Олимпиадада иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган бўлса, физика фанидан битта кумуш ва бешта бронза медал ҳамда жамоавий Олимпиада кубогини қўлга киритди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: