МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҲИНДИСТОНГА ТАШРИФИ БЕКОР ҚИЛИНДИ:САБАБ?

Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Ӯзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳам Ҳиндистонга ташриф буюрмайдилар.

 Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 26 январ куни Ҳиндистон миллий байрами – Республика куни  нишонланадиган байрамга ташриф буюрмайди.

Бундай қарорга коронавируснинг янги штамми тарқалиши туфайли эпидемиологик вазиятнинг оғирлашгани сабаб бӯлди, деб хабар беради ANI агентлиги ҳукуматдаги манбалар маълумотига таяниб.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг энг муҳим миллий байрамларидан бири муносабати билан ӯтказиладиган тантаналарда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ӯзбекистон раҳбарларининг иштироки тахмин қилинган эди.

«Коронавирус туфайли Республика кунида Марказий Осиёдан меҳмонлар ташриф буюрмайди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ҳиндистон ҳукумати Марказий Осиё давлатлари давлат раҳбарларига таклифномалар юборган, аммо режалар ӯзгарган.

Таъкидлаш жоизки, 1950 йил 26 январда Ҳиндистон Конституцияси кучга кирган.

Республика куни Ҳиндистон Конституциясининг қабул қилиниши ва мамлакатнинг Британия ҳукмронлиги мақомидан республикага ӯтиши нишонланадиган миллий байрамдир.

Шундан буён мамлакатда ҳар йили Республика куни нишонланади ва байрам сифатида Нью-Делида ҳарбий парад ӯтказилади. Ҳиндистон анъанага кӯра хорижий ҳукуматлар ва давлатлар раҳбарларини байрамга таклиф қилади.

Сӯнгги маълумотларга кӯра, Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бӯйича АҚШдан кейин иккинчи ӯринда туради.

Пандемия даврида мамлакатда 37,3 миллиондан ортиқ одам касалланган.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 2016 йилда Жанубий Осиё бӯйлаб сафари доирасида икки кунлик давлат ташрифи билан Ҳиндистонга келган эди.

Ҳиндистон президенти   Рам Натх Ковинд  2018 йил октябр ойида Душанбега ташриф буюрган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: