МОСКВАДА ОМИКРОН ТУФАЙЛИ ЯНГИ ЧЕКЛОВЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Коронавируснинг янги варианти Россия пойтахтига касалланишнинг кӯпайиши шаклида етиб келди. Расмийлар касалликка қарши курашиш режалари билан ӯртоқлашди.

Москва мэри Сергей Собянин пойтахт аҳолисига омикрон штамми атрофидаги вазият ҳақидаги эълон билан мурожаат қилди.

Шаҳар раисининг айтишича, коронавируснинг янги варианти жаҳон жамияти учун яна бир оғир синовдир.

Ҳозирда, мэрнинг сӯзларига кӯра, Москвада тасдиқланган COVID-19 билан касалланиш орасида «омикрон» штамми устунлик қилмоқда.

Унинг қайд этишича, касалланиш ортиши  даражаси жуда жиддий бӯлиб, айни пайтда кунига 8 мингга яқин ҳолат аниқланмоқда, ӯтган ҳафтада бу кӯрсаткич 3 минг атрофида бӯлган.

«Аммо шу билан бирга, касалхонага ётқизилганлар сони нисбатан пастлигича қолмоқда. Агар 2021 йилнинг ёз-куз ойларида Москвада 5 мингта ижобий тест билан 1,5 мингга яқин одам касалхонага ётқизилган бӯлса, ҳозир бу кӯрсаткич кунига 750-800 кишини ташкил этмоқда”, – деб ёзади Собянин шахсий блогида.

Омикроннинг тез тарқалишини ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги юкланишни ҳисобга олиб, расмийлар навбатчи шифокорлар сонини оширди.

 

Янги штаммнинг  катта ёшлилар учун хавфи ҳақида аниқ маълумотлар йӯқлиги сабабли пойтахтда 60 ёшдан ошганлар ва сурункали хасталикка чалинган фуқаролар учун уй режими 2022 йил 1 апрелга қадар узайтирилди.

 

Бундай чора, Собяниннинг сӯзларига кӯра, жамоат транспортида одам оқими зичлигини пасайтиради, шу сабабли у иш берувчиларни максимал ишчилар сонини “масофавий алоқа”га ӯтказишга чақирди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: