ОРАШ АЛОИ: «ОМИКРОН»ГА ҚАРШИ АНТИБИОТИКЛАР ВА ПРЕПАРАТЛАРНИ ҚЎЛЛАМАНГ

Америкалик мутахассис жисмоний масофани сақлашни, иккита ниқоб тақишни ва коронавирусга қарши эмлашни тавсия қилади.

АҚШ Соғлиқни сақлаш институти доктори, вирусология соҳаси мутахассиси Ораш Алои Тожикистон аҳолисига COVID -19, жумладан, янги штамм «Омикрон»ни даволаш учун антибиотиклар ва вирусга қарши препаратларни қўлламасликни маслаҳат беради.

Тожикистонда мавсумий грипп айланишини ҳисобга олиб, экспертлар янги «Омикрон» штамм грипп ўхшайди, деб тахмин қилишмоқда ва баъзи одамлар ижобий ташхисдан кейин антибиотиклар билан ўз-ўзини даволаш билан шуuулланмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган кун давомида Тожикистонда бирорта ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган.

Ораш Алои «Азия-Плюс» билан суҳбатда, ҳеч қандай антибиотиклар ёки вирусга қарши препаратларни қабул қилишнинг ҳожати йўқлигини, бу дорилар «Омикрон» штаммни даволаш учун тўuри келмаслиги айтди.

«Иситма ва йўтал бўлса, парацетамол ва йўталга қарши дори қабул қилинг. Тез-тез нафас қисиш, чарчаш, рангпарлик, тумов ва ич кетиш ҳолатларида шифохонага мурожаат қилинг», — дейди Алои.

Унинг таъкидлашича, «Омикрон»нинг янги штамми тез тарқалмоқда. Агар кимдадир бу белгилар пайдо бўлса, улар коронавирусни аниқлаш тестидан ўтганми ёки йўқми, улар шифокор билан маслаҳатлашиши керак. «Енгил аломатларга эга бўлганлар уйда қолишлари керак», деди америкалик мутахассис.

Шу билан бирга, Ораш Алои Тожикистон аҳолисига иккита ниқоб тақишдан ташқари, жисмоний масофани сақлаш, қўлларини тез-тез ювиш ва хона ҳавосини ўзгартириш, шунингдек, касалликнинг олдини олишнинг асосий усули бўлган вакцинанинг икки дозасини олиш кераклигини тавсия қилади, чунки коронавируснинг янги штамми жуда тез тарқалади.

«Эмланмаган одамлар иложи борича тезроқ вакцина олишлари ва учинчи вакцинага тайёр бўлишлари керак», деди эксперт.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: