ТОЖИКИСТОНДА МАОШНИНГ ТЎРТДАН БИР ҚИСМИ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ТЎЛОВИГА КЕТАДИ

Тожикистонликлар маошларининг 24,7% ини коммунал хизматлар — электр, сув ва чиқинди хизматига сарфлайди. Агар алоқа, интернет ва транспортни ҳам қўшиб ҳисобласак, харажатлар яна бир неча фоизга кўпаяди ва бир ой ичида олинган пулнинг ярмини ташкил қилиши мумкин.

Дунёда шарт-шароит ва яшаш тарзи тўuрисидаги  Numbeo маълумотлар онлайн базаси 2021 йил якунлари бўйича маълумотларни янгилади. Ушбу маълумотларга кўра, Тожикистон аҳолиси коммунал хизматлар учун ойига ўртача 375.23 сомоний тўлайди (2022 йил 18 январдаги курс бўйича $33.2). Ҳақиқатда эса бу кўрсаткич 225-600 сомоний ($20-53) орасида ўзгариб туради.

Бунга электр энергияси, иситиш, сув таъминоти ва чиқинди хизмати учун тўловлар киради. Шу билан расмий ўртача иш ҳақи, меҳнат вазирлигига кўра, 1520.6 сомоний (2022 йил 18 январдаги курс билан $ 134.62 )ни ташкил этади.

Шундай қилиб, Тожикистон аҳолиси коммунал тўловлар учун иш ҳақидан (24.7%) деярли чорягини сарфлайди. Бу МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Қирғизистонда коммунал-манзил хизматлари учун $37,8 (ўртача иш ҳақининг 17%), Ўзбекистонда — $32 (13%), Қозоғистонда — $48,29 (7,52%) ни ташкил этади.

Тадқиқот давомида нашр таҳлилчилари мамлакат пойтахтларида майдони 85 квадрат метр бўлган хонадон учун коммунал хизматлар (электр энергияси, иситиш, сув таъминоти, чиқинди) тўловини ҳисобга олишган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: