ТОЖИКИСТОНДА МИНГЛАБ РОССИЯЛИК ҲАРБИЙЛАР ИШТИРОКИДА МАШҚЛАР БОШЛАНДИ

Тожикистондаги Россия ҳарбий базасининг бўлинмалари ҳарбийлари артиллерия ва вертолётлар кўмагида машқларни бошлади, деб хабар бермоқда Интерфакс Марказий ҳарбий округ (МҲО) га таяниб.

«Тожикистондаги Лаур ва Самбули полигонларида Россиянинг 201-ҳарбий базасининг минг нафар ҳарбий хизматчилари иштирокида тактик машқлар бошланди. Машқлар давомида шахсий ҳайъат артиллерия ва армия авиацияси кўмагида разведка, зарба ва ёнғин мажмуаларидан фойдаланган ҳолда мудофаа ва ҳужум ҳаракатларини ишлаб чиқишлари керак», — дейилади округ матбуот хизмати хабарида.

«Тактик машқларнинг асосий мақсади ҳарбийларнинг жанговар тайёргарлигини, уларнинг жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришдаги изчиллигини текширишдан иборат», — дея аниқлик киритди Марказий ҳарбий округ.

Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база Россиянинг ўз ҳудудидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий иншоотидир. У икки шаҳарда — Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган.

Ўтган йили Афғонистонда ҳокимиятга келган «Толибон» ҳаракати фонида Россия ўзининг КХШТ иттифоқчилари билан Тожикистонда қатор машқлар ўтказди. Россия ҳарбийлари Тожикистондаги база янги қуроллар билан мустаҳкамлангани ҳақида ҳам хабар берган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: