ТОЖИКИСТОНДА РЕВАКЦИНАЦИЯ ( ҚАЙТА ЭМЛАШ) ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тожикистонда коронавирусга қарши эмлашнинг учинчи босқичи бошланди

Тожикистонда 2000 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини қабул қилдилар.

Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги иммунопрофилактика маркази Бош директори Файзали Саидзода маълум қилди.

17 январ ҳолатига кӯра, 2,38 минг шифокор COVID-19га қарши препаратнинг учинчи дозасини олган.

Унинг сӯзларига кӯра, бир ҳафтадан буён республикада қайта эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Режага кӯра, тиббиёт муассасалари шифокорларидан сӯнг 60 ёшдан ошган фуқаролар, шунингдек, юқумли бӯлмаган сурункали касалликларга чалинганлар учинчи доза вакциналари билан таъминланадилар.

Келгусида мамлакатимизнинг бошқа шаҳар ва ноҳияларида ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ӯртасида эмлашнинг навбатдаги босқичи амалга оширилади.

Саидзоданинг қайд этишича, 17 январга ӯтар кечаси Тожикистонга бир миллион дозадан ортиқ Moderna вакциналари етказиб берилган.

Унинг сӯзларига кӯра, бугунги кунда мамлакатда вакциналар етарли. Тожикистоннинг барча аҳолиси эмланганидан кейин мамлакатда ревакцинация бошланиши режалаштирилган.

Шунингдек, марказ раҳбари яқинда юқумли касаллик ёки грипп билан оғриган шахслар учун процедура кейинга қолдирилишини айтиб ӯтди.

Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кӯра, глобал COVAX механизми ва инсонпарварлик ёрдами кӯринишида мамлакатга 9 миллиондан зиёд коронавирусга қарши  вакциналар етказиб берилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: