ТОЖИКИСТОНДА РОССИЯ РУБЛИ ҚУРБИНИНГ НАВБАТДАГИ “ҚУЛАШИ”

Тожикистонда Россия валютасининг январ ойи давомидаги пасайиш тенденцияси давом этиб, ҳар куни бир сомоний қийматини йӯқотмоқда.

Бир кун ичида Россия рублининг қурби сомонийга нисбатан яна пасайди.

Тожикистон Миллий банки бир неча кун кетма-кет рубл қурбини пасайтиришда давом этмоқда. Регуляторнинг рейтинг жадвалига кӯра, 18 январда у 1минг рубл учун 147 сомонийгача тушиб кетган.

Бир кун аввал Россия валютаси 148 сомонийдан сотилган, ойнинг биринчи кунларида бу кӯрсаткич 150 сомонийга баравар эди.

Рублнинг максимал кӯрсаткичига ӯтган йилнинг куз ойларида эришилган, ӯшанда, ТМБнинг расмий таблосига кӯра, минг рубл  159 сомонийгача кӯтарилган.

АҚШ валютаси ҳамон бир доллар учун 11,29 сомоний атрофида барқарор.

Европа валютаси ҳар куни кичик ӯзгаришларга дуч келади. Энди бир евро 12,89 сомоний туради, бир кун олдин 12,92 сомоний эди.

Эслатиб ӯтамиз, ТМБ банк хизмат кӯрсатиш марказлари офисларидан ташқарида, шунингдек, банкомат ва терминалларда пул айирбошлаш операцияларига йӯл қӯйилмайди, деб огоҳлантиради.

Қонунга риоя қилмаслик қонун бузилиши ҳисобланади ва жиноий жавобгарликка олиб келади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: