ПЕНТАГОН: ТОЖИКИСТОН ВА ӮЗБЕКИСТОНДАГИ АФҒОН ВЕРТОЛЁТЛАРИ ТОЛИБЛАРГА ҚАЙТАРИЛМАЙДИ

Бу борадаги мунозаралар ҳали ҳам давом этмоқда

Пентагон баёнот билдиришича, собиқ афғон армиясининг Кобул ҳукумати қулагандан сӯнг Тожикистон ва Ӯзбекистонга учиб келган вертолётлари толибларга қайтарилмайди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар бермоқда.

“Толибон” вакиллари бир неча бор Тожикистон ва Ӯзбекистонни ушбу вертолётларни қайтаришга чақирган. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Душанбе ва Тошкент АҚШга маълум миқдордаги вертолётларни қолдириш ҳуқуқини беришни сӯраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби 18 январ куни бӯлиб ӯтган навбатдаги брифинг чоғида журналистнинг вертолётлар тақдири ҳақидаги саволига жавоб берар экан, улар ҳали ҳам бу масала устида ишлаётганликларини айтди. “Аммо улар Афғонистонга толиблар қӯллаши учун юборилади деб ӯйламайман”, – қӯшимча қилди у.

Шу билан бирга, Пентагон вакилининг таъкидлашича, улар охир-оқибат нима қилишлари ва вертолётларни қаерга юборишлари ҳақидаги мунозаралар ҳали ҳам давом этмоқда.

Пентагон баёноти дунёда тан олинмаган “Толибон” ҳукуматидаги вазирларидан бири ӯтган ҳафта Тожикистон ва Ӯзбекистонни аввалги ҳукумат қулаганидан кейин Ӯзбекистон ва Тожикистонга олиб кетилган самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтариш кераклиги ҳақида огоҳлантирганидан сӯнг янграган.

«Бизнинг самолёт ва вертолётларимиз қайтарилиши керак, биз уларнинг хорижда қолишига ва у ерда ишлатилишига ҳеч қачон йӯл қӯймаймиз”, деди “Толибон” Мудофаа вазири.

Шу билан бирга, у “агар самолётлар Кобулга қайтарилмаса, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин”лигини таъкидлаган. Бироқ, у бу қандай оқибатлар эканлигини аниқламади.

Тожикистон ва Ӯзбекистон ҳукуматлари Кобул янги ҳокимиятининг сӯровларига расман жавоб бергани йӯқ.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: