«СИБИРЬ» АВИАКОМПАНИЯСИ ТОЖИКИСТОНЛИК ЙЎЛОВЧИЛАР ТУФАЙЛИ 20 МИНГ РУБЛ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Роспотребнадзор томонидан Россиянинг «Сибирь» авиакомпаниясини ПЦР тестисиз Тожикистондан йўловчи ташигани учун жаримага тортилди. Жарима миқдори 20 минг рублни ташкил этди.

Ҳакамлик суди Россия Федерацияси маъмурий кодексининг 1-моддаси 14.4-қисми билан «Сибирь» авиакомпаниясини маъмурий жавобгарликка тортилишини қонуний деб тан олди, деб хабар беради Нижегород вилоятидаги Роспотребнадзор бошқармаси.

«Аввалроқ, Нижегород вилоятидаги Роспотребнадзор бўлими расмийлари томонидан «Авиакомпания Сибирь» ҲЖ томонидан бошқариладиган рейсларида санитария-карантин назоратини амалга ошириш пайтида Россия Федерацияси ҳудудига келган Тожикистон Республикаси фуқаролари COVID-19ни аниқлайдиган ПЦР тестидан ўтмаганликлари аниқланган» , деб ёзади орган сайти.

Қайд этилишича, аниқланган қоидабузарлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини қўзғатиш учун асос бўлиб хизмат қилган ва 20 минг рубл миқдорида жарима солинган.

Авиакомпания раҳбарияти бу қарорга рози бўлмади ва Новосибирск вилояти арбитраж судига мурожаат қилди. Бироқ, ҳакамлик суди қарорни ўзгаришсиз қолдирди ва «Сибирь» авиакомпаниясининг шикоятини қониқтирмади.

Авиакомпания Тожикистондан ПЦР синовисиз йўловчиларни қайси рейс орқали ташигани хабар қилинмаяпти.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: