СУҒДДА СУД БОЖХОНАНИ КОНТРАБАНДА СИФАТИДА МУСОДАРА ҚИЛГАН МОЛЛАРИНИ ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА ҚАЙТАРИБ БЕРИШНИ БУЮРДИ

Қирғизистондан контрабанда қилинганини даъво қилиб, улардан қарийб 4 тонна гуруч мусодара қилинган.

Бобожон Ғафуров ноҳияси суди Суғд вилояти божхона бошқармасига икки аёл тадбиркорга бир неча тонна гуручини қайтариб беришни буюрди, деб ёзади Радио «Озодӣ».

2021 йил 10 октябрда вилоят божхоначилари Қирғизистондан контрабанда қилинганини даъво қилиб, бу аёллардан қарийб 4 тонна гуручни қўлга олишди.

Бироқ Курбонхон Охонова ва Нигора Рахимовалар ҳақ эканликларини таъкидлашди ва орадан уч ой ўтиб суд уларнинг фойдасига қарор чиқарди.

Бобожон Ғафуров ноҳияси судининг судяси Маҳмадулло Зиезода ўз қарорида контрабандада гумон қилиниб мусодара қилинган гуруч аслида «маҳаллий», яъни Тожикистонда этиштирилганини кўрсатган.

«Қарор 14 январ куни қабул қилинди. Агар томонлар яқин 10 кун ичида арз қилишмаса, қарор кучга киради», — деди 18 январ куни суд манбаси.

Қурбонхон Охонованинг айтишича, шу уч ой мобайнида у нафақат идорадан-идорага сон-саноқсиз юришлардан толиққан, балки моддий зарар кўрган: мажбурий узилишлар оила бюджетига салбий таъсир қилган.

«Яхшиямки, адолат ниҳоят ғалаба қозонди. Энди яна ўз ишимизни бажара оламиз, деб умид қиламиз», — дейди Охонова.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: