ТОЖИКИСТОН АВИАЦИЯ ҲУКУМАТИ АВИАКОМПАНИЯЛАРДАН РОССИЯГА ЧИПТАЛАР НАРХИНИ ЗУДЛИК БИЛАН ПАСАЙТИРИШЛАРИНИ ТАЛАБ ҚИЛДИ

Акс ҳолда, Тожикистон Фуқаро авиацияси агентлиги авиакомпанияларга нисбатан чора кӯради.

Тожикистон Ҳукумати қошидаги Фуқаро авиацияси агентлиги Россияга ва Россиядан парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялардан авиачипталар нархини пасайтириш ва уларнинг асоссиз ошириб юборилганини тушунтиришни талаб қилди.

Бу ҳақда Агентликнинг 18 январ куни бӯлиб ӯтган фавқулодда йиғилишида айтилди. Унда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фуқаро авиацияси агентлиги раҳбари Икром Субҳонзода, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги монополияга қарши хизмат биринчи ӯринбосари Сафарали Қурбонзода ҳамда Тожикистондан Россияга учувчи  «Уральские авиалинии», UTair, «Сибирь», «Северный ветер» и «Сомон Эйр» авиакомпаниялари вакиллари иштирок этди.

 «Биз авиакомпания вакилларидан авиачипталарнинг нархлари асоссиз ошириб юборилгани ҳақида маълумот беришни талаб қилдик. Уларга нархлар пасаймаган тақдирда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фуқаро авиацияси агентлиги келгусида уларнинг мунтазам парвозларни амалга оширишлари бӯйича тегишли чоралар кӯриши ҳақида маълум қилинди”, – дейилади агентликнинг “Азия-Плюс” билан суҳбатида .

 

Департамент, шунингдек, авиакомпаниялар раҳбарларига расмий мактублар юборилганини, улардан зудлик билан авиачипталар нархини пасайтиришни талаб қилинганини таъкидлади.

Авиация маъмурияти раҳбарияти авиакомпанияларга яна бир бор эслатиб ӯтдики, Агентлик қарорига кӯра, Тожикистондан Россияга ва ортга чипталар ҳар икки йӯналишда ҳам 500 доллардан зиёд бӯлмаган нархда сотилиши керак.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: