ТОЖИКИСТОН ВА БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Тожикистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Баходур Шарифий 18 январ куни Абу-Дабида БААнинг инсон ресурслари ва амирлаштириш бӯйича вазири Абдурраҳмон ал-Ур билан учрашувда меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Жумладан, учрашув чоғида Тожикистон Меҳнат ва бандлик вазирлиги ҳамда БАА Меҳнат ресурслари ва амирлаштириш вазирлиги ӯртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, Тожикистон Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ӯртасида 2018 йил 16 апрелда имзоланган ӯзаро англашув меморандумини амалга ошириш масалаларини ҳам кӯриб чиқдилар.

Эслатиб ӯтамиз, ӯзаро англашув меморандумига кӯра, Тожикистон фуқаролари БАА ҳудудида меҳнат фаолияти билан ишчи ва иш берувчи ӯртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида шуғулланишлари мумкин, бу эса меҳнат шартномасига мувофиқ БАА меҳнат қонунчилиги ушбу мамлакатнинг Инсон ресурслари ва амирлаштириш вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Тожикистон Республикаси Статистика агентлиги маълумотларига кӯра, ӯтган йилнинг 11 ойи давомида Тожикистон ва БАА ӯртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 25,5 миллион долларни ташкил қилган ва бу кӯрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баравар кӯпдир. Бу даврда Тожикистон маҳсулотлари экспорти ҳажми 9,4 миллион долларни, БАА товар импорти эса 16,1 миллион долларни ташкил этди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: