ТОЖИКИСТОН ВА ТУРКИЯ МУДОФАА СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Тожикистоннинг Туркиядаги элчиси Ашрафжон Гулов ва Туркия Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар 18 январ куни Анқарада икки давлат ӯртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

«Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ӯртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек, минтақа ва жаҳондаги вазият юзасидан фикр алмашди », — дейилади хабарда.

Манба бошқа тафсилотларни келтирмайди.

Эслатиб ӯтамиз, бу йил Тожикистон ва Туркия ӯртасида дипломатик муносабатлар ӯрнатилганига 30 йил тӯлади.

Икки давлат ӯртасида 65дан ортиқ шартнома, меморандум ва бошқа ҳужжатлар имзоланган.

Айтиш жоизки, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги(ТИКА)нинг Тожикистондаги ваколатхонаси икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим ӯрин тутади.

1995 йилдан 2021 йилгача Туркия ҳукумати ТИКА агентлиги орқали Тожикистонда турли соҳаларда 500 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширди. Айни пайтда кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хӯжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш агентлик фаолиятининг асосий устувор йӯналишлари ҳисобланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: