ШЕРАЛИ КАБИР САРМОЯДОРЛАРГА ТОЖИКИСТОННИНГ ЭНГ БОЙ ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРИГА ИШОРА ҚИЛДИ

Саноат вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, Тожикистондаги ӯрганилаётган 600 та  маъдан конларидан атиги 100 таси ӯзлаштирилган.

Тожикистон энг бой минерал ресурсларга эга бӯлиб, уларнинг ҳажми узоқ муддатли истиқболда саноатни ривожлантириш учун етарли, деди Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир тоғ-кон саноатини ривожлантириш бӯйича бӯлиб ӯтган Future Minerals Summit халқаро саммитида.

Унинг таъкидлашича, ер ости бойликларини тизимли ӯрганиш ва уларни саноатда ӯзлаштириш Шӯролар Иттифоқи давридаёқ йӯлга қӯйилган.

«Ӯзлаштирилаётган 600 та кон ва аниқланган 200 та кондан 100дан ортиғи ӯзлаштирилмоқда, 50 дан ортиқ турдаги минерал хомашё қазиб олинмоқда », — деб Шерали Кабирнинг сӯзларидан иқтибос келтиради Саноат вазирлиги матбуот хизмати.

Вазир мустақиллик йилларида республикада кашф этилган конлар негизида тоғ-кон саноати, кимё, тошни қайта ишлаш, қурилиш ва халқ хӯжалигининг бошқа тармоқлари яратилганини алоҳида таъкидлади.

Унинг қӯшимча қилишича, Тожикистон дунёнинг барча давлатлари билан ҳамкорлик қилиш, ӯзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун очиқдир.

Эр-Риядда видеоконференция режимида ӯтказилган саммитда 31 давлатдан 2 мингдан зиёд ишбилармон доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, саноат вазирлари иштирок этганини таъкидлади Саноат вазирлиги.

Қайси бойликлар ҳақида сӯз кетмоқда?

Умуман олганда, мамлакат ҳудудида 50 дан ортиқ фойдали қазилма турлари аниқланган. Булар қимматбаҳо металлар, қӯрғошин ва рух, мис ва висмут, сурма ва симоб, молибден ва волфрам, темир, қалай, бор хомашёси, стронций, безакли, ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар ва бошқа кӯплаб турдаги минераллардир.

Бугунги кунда 37 корхона маъданларни қазиб олиш ва ӯзлаштириш билан шуғулланади, уларнинг асосий қисми маҳаллий ва хорижий сармоядорлар ҳисобидан ташкил этилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: