РОССИЯ ТОЖИКИСТОНДАГИ МАКТАБ ОВҚАТЛАНИШ ДАСТУРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН 2 МЛН. ДОЛЛАР АЖРАТАДИ

Россия Тожикистонда мактаб овқатланиш дастурини қўллаб-қувватлаш учун БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖОД) учун $2 миллион қўшимча ҳисса ажратади. Ушбу маблағ мамлакатдаги 2000га яқин мактабларига иссиқ овқат бериш учун озиқ-овқат сотиб олишга ишлатилади. Бу ҳақда бугун Россия Федерациясининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси-элчиси Шамил Фоатович Шамсутдинов ҳамда БМТ ЖОДнинг Тожикистондаги вакили Адҳам Мусалламлар матбуот анжуманида маълум қилдилар.

» Тожикистоннинг ўсиб келаётган ёш авлодига ғамхўрлик қилиш бизнинг устувор йўналишларимиздан бири ҳисобланади. Россия республикадаги мактаб овқатланиш дастури учун 82 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди», — дея таъкидлади Шамил Фоатович Шамсутдинов.

«Бу тожик мактаб ўқувчилари учун қўшилган ўз вақтидаги ҳиссадир. Тожикистон Республикаси ҳукумати билан яқин ҳамкорлик ва Россия Федерациясининг доимий қўллаб-қувватлаши туфайли ЖОД мактаб овқатланиш дастури болаларни соғлом овқатланиш билан таъминлайди, бу уларнинг соғлом ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради», деди Адҳам Мусаллам.

«ЖОД, шунингдек, Тожикистон Республикаси маориф ва илм вазирлигига техник ёрдам кўрсатади ва унинг бутун мамлакат бўйлаб дастурни бошқариш ва мувофиқлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди», — деди у.

Мактаб овқатланиш дастури БМТ ЖОДнинг Тожикистондаги энг йирик лойиҳаси бўлиб, у 2013 йилдан бери Россия Федерацияси томонидан молиялаштирилади. Унинг доирасида республиканинг 52 та шаҳар ва ноҳияларидаги 2000та мактабнинг 1 ва 4-синф ўқувчилари мунтазам равишда иссиқ овқат билан таъминланиб келмоқда. 2021 йилда Тожикистондаги таълим муассасалари 440 000 мактаб ўқувчиларини овқатлантириш мумкин бўлган 7 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари олди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: