РОССИЯ, ХИТОЙ ВА АҚШ ЯНА АФҒОНИСТОН МУАММОСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИ: МУДДАТЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Давлат раҳбарлари – кенгайтирилган учлик вакиллари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун қачон учрашиши маълум бӯлди.

Россия, Хитой,АҚШ ва Покистонни ӯз ичига олган кенгайтирилган учликнинг навбатдаги йиғилиши 2022 йилнинг январ ёки феврал ойларига мӯлжалланган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

 

Режалаштирилган учрашув Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масаласига бағишланади. Музокаралар қаерда ӯтказилиши ҳозирча маълум қилинмаган.

“Қисқа муддатда – жорий йилнинг январ-феврал ойларида кенгайтирилган учликнинг навбатдаги йиғилиши режалаштирилган, йиғилиш жойи ҳали аниқланмаган”, – деди вазир.

Эслатиб ӯтамиз, 4та давлат раҳбарининг аввалги учрашуви 2021 йилнинг ноябр ойида Исломободда бӯлиб ӯтган эди.

“Учлик плюс” форматидаги учрашувда Россия, Покистон ва АҚШ “Толибон”ни барча халқаро ҳуқуқий мажбуриятларга риоя қилишга чақирди.

Тегишли ҳужжат Покистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилди.

Кенгайтирилган учлик қӯшни давлатлар билан муносабатларда дӯстона ёндашув, шунингдек, асосий инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, жумладан, Афғонистондаги чет эл фуқароларининг хавфсизлиги ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари аёллар ва қизларнинг таълим олиш ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва бутун мамлакат бӯйлаб ундан тенг фойдаланишни таъминлаш зарурлигини  таъкидладилар.

Исломободдаги учрашув иштирокчилари “Толибон”ни террорчи гуруҳлар билан барча алоқаларни узиб, Афғонистон ҳудудида фаолият юритишидан маҳрум қилишга чақирди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: