ТОЖИКИСТОНЛИК ЁШ БОКСЧИЛАР ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ УЧУН ТОШКЕНТГА БОРАДИ

Тожикистонлик боксчилар жамоаси 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги биринчи Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Тошкентга йўл олди.

Тожикистон терма жамоаси рўйхатига 19 нафар спортчи-14 нафар ўғиллар ва 5 нафар қизлар кирган.

Ушбу чемпионатда Тожикистон шарафини ўғил болалардан — Усмонжон Мирзоев (48 кг), Акбарали Абдураҳмонзода (51 кг), Искандарбек Рустамов (54 кг), Хусравхон Раҳимов (57 кг), Абдураҳмон Ёқубов (60 кг), Файзали Ғуломов (63,5 кг), Расул Аҳадов (67 кг), Хуршед Усвалиев (71 кг), Абдумалик Болтаев (75 кг), Некрўз Салимов (81 кг), Шаҳбоз Ҳайитов (86 кг), Баҳман Расулов, Давлат Болтаев (иккиси ҳам — 92 кг.дан), Муҳаммад Аброриддинов (+92 кг)лар ҳимоя қилишади.

Хотин-қизлар мусобақаси иштирокчилари: Сумайя Қосимова (48 кг), Руҳафзо Ҳақназарова (50 кг), Ҳусния Холова (52 кг), Умедахон Зокирова (60 кг), Малика Нозимова (63 кг)лардир.

Чемпионатга хизмат қиладиган ҳакамлар орасида Тожикистон судялар корпуси вакили Акмалжон Абдуллоев ҳам бор, деб хабар беради Тожикистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

2021 йил декабрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган тадбир қолдирилгани боис 23 ёшли боксчиларга ҳам иштирок этишга рухсат берилди. Бу қарор 1999, 2000, 2001, 2002 ва 2003 йилларда туғилган боксчилар Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлигини англатади.

Under — 22 бокс бўйича Осиё чемпионати жадвали:

21 январ, соат 17:00 — расмий қуръа ташлаш

21 январ, соат 18:00 — очилиш маросими

22 январ-дастлабки мусобақалар

23-24 январ –чорак финал

25-26 январ-ярим финал

28 январ-қизлар финали.

29 январ -эркаклар финали.

Турнирда жами 16 мамлакатдан спортчилар иштирок этиши режалаштирилган. Медалларга асосий даъвогарлар-Ўзбекистон, Таиланд, Япония, Филиппин, Тожикистон, Мўғулистон, Қирғизистон ва Малайзия боксчиларидир.

Фаворитлардан бири-Қозоғистон терма жамоаси мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли иштирок этишдан бош тортди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: