ЎЗБЕКИСТОНЛИКНИНГ РЕСТОРАНИ АҚШДАГИ ЭНГ ЯХШИ 10ТА РЕСТОРАН РЎЙХАТИДАН ЎРИН ОЛДИ

Ўзбекистонлик фуқаро Шейн Шомансуров (Shane Shamansurov)нинг ресторани энг йирик халқаро тавсия хизматларидан бири Yelpга кўра, 2022 йилда АҚШдаги энг яхши топ-10 лик рўйхатига киритилган, деб ёзади Фергана.

Шомансуровнинг ресторани OSH Restaurant & Grill деб номланиб, у ўзбек ва яқин Шарқ таомларини таклиф этади. Энг машҳур таомлардан бири-палов, меҳмонлар кўпинча қўзи гўштидан манти, кабоб ва ҳумусни ҳам мақташади.

Ресторан яқинда — 2020 йил охирида очилди. Шомансуровнинг айтишича, дунё COVID -19 пандемияси билан қамраб олинмасдан илгари ишга туширилса эди, оқилона иш бўлар эди.

«Кўпгина мижозлар бизга: «сиз ресторанни ноқулай вақтда очдингиз»,-дейишди,-деб қайд этди Шомансуров Newschannel5.com га интервюсида.

У 42 йилдан буён ресторан соҳасида ишлаётган отасининг ишини давом эттиради. OSH Restaurant & Grill меҳмонларининг 90% аввал ҳеч қачон ўзбек таомларидан татиб кўрмаган ва уларнинг аксарияти доимий мижозларга айланмоқда, деди Шомансуров.

Yelp рейтинги Қўшма Штатлардаги 100та энг яхши ресторанларни ўз ичига олади, улар орасида «Мишлен» (Michelin) юлдузлари ва Жеймс Берда (James Beard) мукофоти билан қадрланганлари ҳам бор.

«Менинг бутун оилам бу ерда яшайди. Уларга қўнғироқ қилиб, тўққизинчи ўринни эгаллаганимизни айтдим”

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: