ӮЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ МАКТАБ ВА ОЛИЙ ӮҚУВ ЮРТЛАРИДА ӮҚИШ БИР ОЙ МУДДАТГА ОНЛАЙН РЕЖИМИГА ӮТКАЗИЛАДИ

Бундай қарор COVID-19га қарши кураш бӯйича Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.

 24 январдан Ӯзбекистон мактаблари, олий ӯқув юртлари (шу жумладан, хусусий ва хорижий), лицей ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ӯқув жараёни онлайн тарзда бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими ва Олий ва ӯрта махсус таълим вазирликлари матбуот хизматлари бир вақтда маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».

 

Ушбу қарор COVID-19га қарши курашиш бӯйича Республика махсус комиссияси томонидан болалар ва ёшлар ӯртасида коронавируснинг янги “омикрон” штамми тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди..

 

Онлайн режимга ӯтиш бӯйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ӯзбекистон санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати томонидан киритилди.

Маълум қилинишича, Миллий телерадиокомпания телеканаллари мактабларнинг барча синфлари учун дарсларни яна эфирга узатади. Уларнинг видео тасвирлари  Online maktab Telegram-каналида мавжуд бӯлиб, онлайн дарслар жадвали ҳам эълон қилинади.

Ӯзбекистон Халқ таълими вазирлиги ота-оналарни болаларга масофадан туриб дарс ӯтишда амалий ёрдам кӯрсатишга, уйда болалар хавфсизлиги ва саломатлигига эътибор беришга чақирди.

Ӯзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси   маълум қилишича, мазкур қарор нодавлат таълим муассасаларига ҳам тааллуқлидир.

Шунингдек, Ӯзбекистон Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, таълимни онлайн тарзда ӯтказиш тӯғрисидаги қарор барча олий ӯқув юртлари (давлат, нодавлат, хусусий, хорижий олий таълим муассасалари филиаллари),  касб-ҳунар таълими муассасалари ва академик лицейларга (барча шакл ва турдаги таълим) тааллуқлидир.

Эслатиб ӯтамиз, Ӯзбекистондаги ӯрта ва олий таълим муассасаларида ӯқиш 11 январдан  икки ҳафталик қишки таътилдан сӯнг бошланиши керак эди, бироқ таътил икки ҳафтага , яъни 24 январгача узайтирилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: