ТОЖИКИСТОНЛИК ДЗЮДОЧИЛАР ПОРТУГАЛИЯДАГИ ТУРНИРДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

Халқаро дзюдо федерацияси шафелигида ӯтказилаётган мавсумнинг илк йирик турнири яқин кунларда бӯлиб ӯтади

 Португалияда дзюдо бӯйича Гран-при турнири бӯлиб ӯтади, унда Тожикистон спортчилари ҳам иштирок этадилар.

Энг яхшилар ӯртасидаги мусобақалар 2022 йилнинг 28-30 январ кунлари Одивелаш шаҳрида бӯлиб ӯтади.

Турнирда қатнашиш учун 46 та давлат ариза топширган. Медаллар учун курашда жами 14 та вазн тоифасида 400 нафардан ортиқ курашчилар иштирок этади.

Тожикистондан мусобақага Сомон Маҳмадбеков (73 кг вазнда) ва Комроншоҳ Устопириён (90 кг вазнда) бориши кутилмоқда.

Бу тожик дзюдочилари учун янги мавсумдаги илк йирик воқеа бӯлади. мавсумни имкон қадар эрта бошлаш ва жаҳон рейтинги сари очко тӯплаш муҳим, чунки навбатдаги Олимпиада ӯйинлари учун лицензион саралаш яқинлашган.

 

ЛОИҚ РАЖАБОВНИНГ EFC ДАГИ БИРИНЧИ ЖАНГИДАГИ РАҚИБИ АНИҚЛАНДИ

Тожикистонлик дзюдочилар учун Португалиядаги турнирдан кейинги навбатдаги турнир Парижда бӯлиб ӯтадиган “Катта дубулға” бӯлади. Турнир 5-6 феврал кунлари бӯлиб ӯтади.

Унда Тожикистондан 4 нафар спортчи иштирок этади: Шодмон Ризоев (81 кг), Комроншоҳ Устопириён и Жаҳонгир Мажидов (иккаласи  – 90 кг), Темур Раҳимов (+100 кг).

 

Эслатиб ӯтамиз, ӯтган мавсумда тожикистонлик дзюдочилар яхши натижаларга эришган эди. Темур Раҳимов Бишкекдаги Осиё чемпионатида бронза, Baku Grand Slam-2021 турнирида кумуш, Abu Dhabi Grand Slam-2021 мусобақаларида бронза медални қӯлга киритди.

 

Сомон Маҳмадбеков ҳам Осиё чемпионати кумуш медалини қӯлга киритган бӯлса, Комроншоҳ Устопириён Бишкекдаги турнирда учинчи ӯринни эгаллаб, Abu Dhabi Grand Slam-2021 турнирида ҳам иккинчи ӯринни эгаллади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: