ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ХИТОЙДА ӮТКАЗИЛАДИГАН ОЛИМПИАДА ӮЙИНЛАРИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИГА ТАКЛИФ ҚИЛИНДИТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ХИТОЙДА ӮТКАЗИЛАДИГАН ОЛИМПИАДА ӮЙИНЛАРИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИГА ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

Олимпиада ӯйинларининг очилиш маросимида  дунёнинг етакчи сиёсатчилари иштирок этишни режалаштирган: Тожикистон Президенти ҳам Хитой раҳбаридан таклифнома олди.

Тожикистон  Президенти Эмомали Раҳмон 2022 йилда Хитойда ӯтказиладиган қишки Олимпиада ӯйинларининг очилиш маросимига таклиф қилинди. Бу ҳақда “Ховар” ТМАА хабар бермоқда.

Тантанали маросим 4 феврал куни Пекиндаги Миллий стадионда бӯлиб ӯтади. Ҳозир Хитой кенг кӯламли мусобақаларга сӯнгги тайёрларлик кӯрмоқда.

Пекин кӯплаб давлат раҳбарлари ва бошқа халқаро сиёсатчиларга таклифномалар юборди.

Тожикистон Президенти ҳам таклифнома қабул қилди, бироқ, унинг тадбирда қатнашиш нияти бор-йӯқлиги ҳозирча маълум эмас.

Маросимда Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этади. У ӯз ниятини 2021 йил ноябр ойининг охирида эълон қилган эди.

Аввлроқ Тожикистон мусобақада иштирок этишини расман тасдиқлаган эди. Республика мусобақаларнинг тегишли даражада, хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ӯтказилишини қӯллаб-қувватлайди.

Бироқ мамлакат Миллий хавфсизлик давлат комитети Марказий Осиё ва Хитойнинг ғарбий қисмида беқарор вазият юзага келганини эълон қилди. Департаментнинг таъкидлашича, минтақаларда террористик таҳдидлар мавжуд.

Шу муносабат билан МХДК тожикистонлик спортчиларнинг Хитойга эсон-омон етиб бориши ва кейин ватанга қайтиши учун зарур чораларни кӯради.

Эслатиб ӯтамиз, 2022 йилги Хитой қишки Олимпиада ӯйинлари Пекинда 4-20 феврал кунлари бӯлиб ӯтади. Мусобақалар 24 марта ӯтказилмоқда. Жаҳоннинг 95 давлатидан 4000 нафардан ортиқ иштирокчилар спортнинг 7 тури бӯйича асосий жаҳон мусобақаларида ғолиблик учун кураш олиб боради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: